Ўз вақтида алимент тўламаган шахснинг чет элга чиқиш ҳуқуқи чеклаб қўйилади

Ўзбекистон 24 Февраль 2017 10617

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 21 декабрь кунги 1137 сонли “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ва ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. 

Шу муносабат билан, 2017 йил 24 февраль куни Суд ижрочиларининг Чилонзор тумани бўлими ҳамкорлигида маҳалла фаоллари билан алимент даврий тўловларини ўз вақтида тўламай юрган шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш юзасидан учрашув ўтказилди. 

Йиғилишда суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўлими бошлиғи Садриддин Ҳидиров, Суд ижрочиларининг Чилонзор тумани бўлими бошлиғи К.М.Мусаев, Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси А.Хасанов, туман ҳокими ўринбосари Н.Абдураҳимова, туман ИИБ терговчиси М.Каримов, профилактика инспектори О.Умурзоқов ва “Дўмбиробод” МФЙ раиси Д.Қўчқоровлар қатнашди.

Учрашувда Чилонзор тумани бўйича жами 1527та алимент даврий тўловларининг бажарилиши ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, ўз фарзандига ёрдам бермай келаётган қарздор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик масалалари қўлланилаётгани айтиб ўтилди. 

Алимент қарздорлиги 2 ойдан ошган фуқароларнинг чет элга чиқиш ҳуқуқи чеклаб қўйилиши ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Алимент қарздорлигини уч ойдан ортиқ муддат мобайнида қасддан тўламай келаётган шахсларга нисбатан жиноят кодексининг 122-моддасига мувофиқ жиноий иш қўзғатилиши ҳам эслатиб ўтилди.

Бундан ташқари, учрашувда ҳеч қаерда ишламай, вояга етмаган фарзанди учун алиментни ўз вақтида тўламаган кишилар мажбурий меҳнатга жойлаштирилиши ва тушган маблағлар фарзандларга етказилиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига биноан ота-оналар ўз фарзандларини вояга етганига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдир. 

Ҳар бир фуқаро вояга етмаган фарзанди учун алимент ва қўшимча ёрдам ҳаражатларини ундириш учун судга мурожаат қилиши бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар