Ўзбекистон 2,7 млрд доллардан ортиқ туристик хизматларни экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 24 Февраль 2017 4882
Фото: ЎзА

Ўрта истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича Концепцияда кўзланган лойиҳалар ва ишлар амалга оширилиши билан қуйидаги натижаларга эришилади:

Хусусан, Ўзбекистонда самарали, рақобатбардош туризм комплекси ташкил этилади. У минтақалар ривожланиши ва минтақалараро алоқаларнинг асосий пойдеворларидан бири бўлади ҳамда ўз атрофидаги кичик ва ўрта бизнес ривожига туртки беради. Унга кўра, 2017-2021 йиллар оралиғида туризм саноатининг асосий капиталига киритиладиган сармоя миқдори 298,2 млрд сўмни ташкил этади.

Описание: http://official2.gov.uz/uploads/projectDocs/0501cc64c95bae862378b8ea6b9fb6df.png

Ўзбекистон Республикасининг турли тоифадаги фуқароларининг фаол ва тўлиқ дам олиш борасидаги талабларини қондириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, маданий қадриятларга ошно қилишга эришилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳлар сони 2017 йилги 2 млндан ортиқ кишидан 2021 йилга бориб 2,5 миллион кишидан ортиқроқни ташкил этади.

Описание: http://official2.gov.uz/uploads/projectDocs/0501cc64c95bae862378b8ea6b9fb6df.png

Туризм соҳасида қўшимча иш ўринлари яратиш воситасида аҳоли бандлик даражасини оширишга эришилади. Бу мақсадлар меҳмонхоналар, сайёҳлик фирмалари ва ташкилотлар сонини кўпайтириш орқали амалга оширилади. Жумладан, 2021 йилга бориб Ўзбекистонда 2017 йилги 680 та меҳмонхоналар сони 1036тага етказилади. Сайёҳлик операторлари сони 441тадан 565тагача ортади. 

Описание: http://official2.gov.uz/uploads/projectDocs/0501cc64c95bae862378b8ea6b9fb6df.png

Описание: http://official2.gov.uz/uploads/projectDocs/0501cc64c95bae862378b8ea6b9fb6df.png

Туризм соҳасида хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш билан маҳаллий ва давлат бюджетлари даромади ортади. Аҳолига ҳақ тўланувчи туристик хизматлар кўрсатиш сони кенгаяди, меҳмонхоналарда қолиш ҳолатлари кўпаяди. Бунинг натижасида 2021 йилда сайёҳлик соҳасида 2 млрд 722 млн долларга яқин хизматлар экспорт қилинади.

Описание: http://official2.gov.uz/uploads/projectDocs/0501cc64c95bae862378b8ea6b9fb6df.png

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида шу ҳақда сўз юритилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар