Шу мақсадда, 2017 йили Бухоро вилояти Пешку туманидаги Афшона қишлоғида анъанавий (халқ) тиббиёти мажмуаси ташкил этиш режалаштирилган. Унда буюк тиббиёт даҳоси Ибн Сино номидаги музей ва «Ибн Сино ва анъанавий тиббиёт» кутубхонаси, соғломлаштириш-профилактика маркази, доривор ўсимликлар ва халқ тиббиётининг бошқа воситаларини сотиш бўйича савдо нуқталарини очиш орқали «Ибн Сино мактаби» брендини тарғиб қилиш белгиланган.