Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳунармандчилик марказлари пайдо бўлди

Жамият 24 Февраль 2017 2861
Фото: ЎзА

Ўзбекистонда ички ва хорижий сайёҳликни ривожлантириш мақсадида кенг қамровли амалий чораларни кўриш режалаштирилмоқда. Хусусан, Бухорода 42 йўналишдаги ҳунармандлик мактабидан иборат «Бухорода миллий ҳунармандлар маркази» ҳамда гиламдўзлик музейи ташкил этиш режалаштирилган. 

Бу билан Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларни миллий ҳунармандчилик ва гиламдўзлик анъаналари билан таништириш, гиламларни тўқишнинг қадимги усулларидан хабардор қилиш ҳамда хоҳловчиларга ушбу жараёнда ўзлари иштирок этишларига имконият тақдим этиш белгиланган. 

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Риштон туманида кулолчилик маркази ташкил этилади. Мазкур чора сайёҳларга Ўзбекистон миллий кулолчилик санъати, олий сифатли маҳсулотларни тайёрлашнинг қадимги усулларидан маълумот бериш, истаган кишиларга шахсан иштирок этиш имконини беради. 

Бундан ташқари, Фарғонанинг Марғилон шаҳрида Хонатлас маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳам сайёҳларни ўзбекларнинг анъанавий ипак матоси бўлган хонатласни хорижлик сайёҳларга таништириш ҳамда уни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросига киритиш учун шароит яратади. 

Шу билан бирга, Наманган вилоятининг Чуст туманида темирчилик музейи барпо этилади. Маълумки, чуст пичоқлари ўзларига хос шакли ва сифати билан машҳурдир. Сайёҳларни ушбу пичоқларнинг тайёрланиш жараёни билан таништириш мақсадида музей ҳузурида темирчилик цехларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Унда сайёҳлар шахсан иштирок этишлари мумкин бўлади. 

Ушбу марказ ва музейларнинг 2018 йил март-июнь ойларида амалга оширилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида сўз юритилган. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар