АҚШ ИШИД билан кураш учун Яқин Шарқда F-35 қирувчи самолётларини жойлаштиради

Жаҳон 25 Февраль 2017 5550
Фото: US Air Force

АҚШ жанговор авиация қўмондонлиги раҳбари Герберт Карлайл Пентагон Яқин Шарқда ИШИД террорчилик ташкилоти билан кураш учун F-35 қирувчиларини жойлаштириши ҳақида маълум қилди. Бу бир неча йиллардан сўнг рўй беради, дея ёзмоқда Defense News.

«Яқин Шарқда жойлаштириш (F-35 қирувчиларини – таҳ.) албатта рўй беради, бу бир неча йилдан кейинга режалаштирилган», - деди у.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Европа ва Осиё-Тинч океани ҳудудига ҳарбий самолётларни кичик ҳажмларда етказиб бериш шу баҳордаёқ амалга оширилиши мумкин.

Карлайлнинг сўзларига кўра, F-35’нинг Яқин Шарқда мавжудлиги АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига Сурия ва Ироқдаги ҳарбий амалиётларда жиддий ёрдам бериши мумкин.

Аввалроқ Герберт Карлайл АҚШ ҲҲК илк бор ўзининг F-35A бешинчи авлоддаги қирувчи-бомбардимончиларини Европа ҳудудида 2017 йилнинг баҳори ёки ёзида жойлаштиришини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28195 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15035 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56132 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1031 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 922 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3304 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 913 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1145 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 1510 Спорт
Кўпроқ янгиликлар