Австралияда сёрфчи одамхўр акула таъқибидан омон қолди

Жамият 25 Февраль 2017 6653

Интернетда сёрфчи одамхўр акула сифатида маълум бўлган катта оқ акула таъқибидан мўъжизавий тарзда омон қолгани видеоси пайдо бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Австралиянинг Жанубий Уэльс штати ҳукумати томонидан тасвирга олинган воқеа ўтган ёзда Баллин шаҳри яқинида юз берган.

Дрон юқоридан сёрфчи кейинги тўлқинни кутиб сувга оёғини осилтириб ўтирганда унинг ёнидан бир метрдан камроқ масофада акула сузиб ўтганини тасвирга олган. Видеода акула дастлаб тўлқин узра учаётган бошқа бир сёрфчини нишонга олгандек кўринади, бироқ аниқланишича, у яқинроқда жойлашган сёрфчига эътиборини қаратган. 

Видеода акула кўринишича ҳеч нарсадан бехабар бўлган сёрфчи томон тўғри сузиб келиб, унга жуда яқин келгани, бироқ натижада йиртқич сёрфчига ҳамла қилиш ниятидан қайтиб, бошқа томонга сузиб кетганини кўриш мумкин. 

Нашрнинг таъкидлашича, бу ҳудудда 2014 йилдан бери акулаларнинг одамларга камида 11 та ҳужуми қайд қилинган ва улардан иккитаси фожиали якун топган.   

Кўпроқ янгиликлар