«Барселона»ни бошқариши мумкин бўлган янги номзод маълум бўлди

Спорт 25 Февраль 2017 12950

«Барселона» шартномаси ниҳоясига етаётган Луис Энрике жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийларни излашда давом этмоқда.

Sport.es нашри берган хабарга кўра, каталонияликлар раҳбарияти «ПСЖ» ва Франция терма жамоалари собиқ бош мураббийи Лоран Блан билан алоқага чиқишган.

51 ёшли француз «Барселона» сафида футболчи сифатида 1996/97 йилги мавсумда тўп сурган.

Олдинроқ, «Барселона»ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатига Хорхе Сампаоли («Севилья»), Эрнесто Вальверде («Атлетик»), Роналд Куман («Эвертон») ва Эусебио Сакристан («Сосьедад») номлари киритилгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар