Ўта оғир вазн тоифасида IBF талқини бўйича жаҳон чемпиони, британиялик боксчи Энтони Жошуа 29 апрелда Лондонда украиналик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличкога қарши жангда рақибини муқаррар нокаут қилишга ишончи комиллигини айтди.  

"Ўйлашимча, мен Кличкони нокаут қиламан. Мен иримларга ишонмайман, бироқ менда бу кутилмаган тарзда юз бериши ҳисси бор. Балки бу жангни якунловчи қандайдир жавоб зарбаси бўлар. Бу тез юз беради деб ўйламайман, ахир рақибим ҳам тажрибали ва уни пойлаш мураккаб иш. Бироқ фикримча, мен имконият топаман ва ундан албатта фойдаланаман", деб айтди Жошуа GQ британ нашрига берган интервьюсида

Боксчи, шунингдек, рақиблари деярли мағлуб бўлганда нималарни ҳис қилиши билан бўлишди. "Мен бу вақт ҳеч қандай афсусланиш ҳис қилмайман. Мен кимнидир ураётганимда, ҳакамлар "рақибимни йўқ қилишимга" йўл бермасликлари мени ғазаблантиради. Ахир бу менинг ишим-ку", деб айтган Жошуа.

Жанг 29 апрелда машҳур "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. Жанг учун стадионнинг сиғимдорлиги атайлаб 90 минггача оширилган. Жангда WBA, IBF ва IBO чемпионлик камарлари ўйналади.