ОАВда Германиянинг Гейдельберг шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар устига атайлаб бостириб боргани, сўнгра қочишга ҳаракат қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи пичоқ билан қуролланган бўлган. Полициячилар эркакка ўқ узиб, уни тўхтатиб қолишган.

Ҳайдовчи жиддий жароҳат билан шифохонага етказилган. Ҳужум оқибатида 3 пиёда жароҳат олган, улардан бирининг жароҳатлари жиддий. Жиноят сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

АҚШнинг Янги Орлеанида автомобиль оломонни босиб кетди>>>