Гватемалада Фуэго вулқони отила бошланди, вулқон кули 5 км гача баландликка отилмоқда.

Televisa телеканалининг маълум қилишича, ўртамиёна ва кучли портлашлар қайд қилинган. Вулқон кули шимоли-ғарб, шимол, шимоли-шарқ ва шарқ томонларга 20 км гача масофагача тарқамоқда.

Вулқондан шунингдек учта лава оқими отилган, улар кратердан 300 метргача баландликка чиққан.

Кул қатлами яқин орадаги қишлоқларни қоплаган ва яқин соатларда мамлакат пойтахтига етиб бориши мумкин.

Фавқулодда хизматлар фуқаролик авиацияси бошқармасига вулқон кули тарқаши туфайли парвозларни тақиқлашни тавсия қилган.