Хитойнинг жанубидаги Цзянси вилоятида жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 25 февралда Хитойнинг марказий телевидениеси (CCTV) маълум қилди.

Аввал маълум қилингандек, воқеа Наньчан шаҳрида юз берган. Ёнғин бинонинг 2-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида бошланган. Бино ичида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

Ўт ўчирувчилар маълумотларига кўра, ёнғинни ўчириш ва қамалиб қолган одамларни қутқаришда 160 дан кўпроқ одам ва 19 та ўт ўчириш бригадаси иштирок этган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар бинонинг 2-қаватини у ерда одамлар қолган бўлиши мумкинлигига кўздан кечирмоқдалар.

Ёнғин сабаблари ўрнатилмоқда.