Итальян ошхонасида ош қилиняпти: ҳар ҳолда рекламада шундай дейилган

Жамият 25 Февраль 2017 9028

Ўзбекистон ривожланиш йўлида бозор иқтисодиётига ўтгач шахсий бизнес ва уни юритиш тамойиллари ҳам вужудга келди. Айтиш мумкинки, бу ишлар пировардида рақобат пайдо бўлди. Харидорни ўзига жалб этиш учун реклама воситаларига катта урғу қаратилди. Кўча куйда, шаҳардаги реклама баннерларида, ОАВ орқали турли маҳсулотларнинг рекламаси берила бошлади. Аммо, айтиш мумкинки, бу борада меъёр қоидалари бироз бузилгандек. 

Facebook ижтимоий тармоғининг Хуршида хоним деган фойдаланувчиси бу ҳақда ўз кўрганларини баён этади.

“Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир кўча-куйда турли кафе, ресторан, умумий овқатланиш масканлари талайгина. Бу, айниқса, турли оилавий тадбирлар, турли маросимларни ўтказиш, дўстлар билан учрашиш учун айни муддао. Рақобат шароитида бу жойлар раҳбарлари харидор чақириш мақсадида турли ғояларни ўйлаб топишади”, деб ёзади у.

“Ҳозир айнан кафеларнинг киравериш пештоқига илиб қўйилган турли-туман, кишиларни чалғитувчи рекламалар ҳақида сўз юритсак. “Сомсамисан сомса”, “№1 сомса”, “Дода ......” бир нималар ва яна аллақандай рекламалар қай даражада ўзини оқлайди? Шу рекламага мос тарзда сомса ёки бошқа таом ейишимиз мумкинми? Ҳар доим ҳам “ҳа”, деган жавоб бўлмайди. Рекламага учиб, панд еб қолишингиз ҳеч гап эмас. Таомини бир еб, кетган пулингизга ачиниб, бошқа кирмайдиган бўлиб кетасиз. Кишиларни бундай тарзда алдашдан, кўзбўямачиликдан нима фойда?”, деган саволни ўртага ташлайди Хуршида хоним.

Унинг таъкидлашича, “Ош маркази” деб ёзиб қўйилган айрим жойларга кирсангиз кичкина қозонда ош туради. Номи эса Ош маркази. 5та қозон осиб, 500 килолаб ош дамласа бошқа гап эди. Тушдан сўнг соат 14:00 ларга борсангиз, ош тугаган бўлади.

Ҳадисларда “бир-бирингизнинг молингизни ботил йўл билан еманг”, дейилади. Яъни, ботил – алдамчилик, ёлғончилик қилиб еманг, демоқчи. Белгилаб қўйилган реклама қоидаларига амал қилинса, одамлар чалғимаса, бўлгани. Зеро қайси ошхона яхши, қайси ошхона ёмон буни хўранда ҳал этади. Бунга реклама ҳам, чиройли безаклар ҳам катта аҳамият касб этмайди.

Сарвар Анвар ўғли

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар