Қирғизистоннинг асосий экспорт маҳсулоти олтин, Швейцария эса – унинг асосий харидори бўлиб қолмоқда. Бу Европа мамлакатига Қирғизистон экспорти умумий ҳажмининг 42 фоизи тўғри келади, дейилади Қирғизистон республикаси иқтисодиёт вазирлиги сайтида.

Идора маълумотларига кўра, Қирғизистон ҳаммаси бўлиб 80та яқин ва узоқ хориж давлатларига маҳсулот етказиб беради. Экспорт бозорларини ташкил этишдаги асосий улуш бир неча давлатга тегишли.

Қирғиз маҳсулотларининг бу мамлакатларга маҳсулот етказиб бериш ҳажми республика экспорти умумий миқдорининг 92 фоиздан кўпроғини ташкил этади. ҚРнинг олтинни ҳисобга олмаганда асосий савдо шериклари Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ҳисобланади – тахминан 50 фоиз.

Қирғизистон экспорти маҳсулот тузилмасидаги асосий улуш қимматбаҳо металлар, жумладан олтинга тегишли, умумий экспорт ҳажмидаги нисбати эса 45,4 фоизни ташкил этади. Экспорт умумий ҳажмидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши – 12 фоиздан ортиқроққа, енгил ва текстиль саноати маҳсулоти – 11 фоиз, машинасозлик маҳсулотлари – 11,2 фоизга тенг.

Ўтган йилда олтин етказиб бериш ҳажми 5,4 фоизга ошган бўлса, руда ва қимматбаҳо металлар концентратлари, шлаклар ва қоракуя – 7,7 баробар, сабзавотлар – 36,1 фоиз, кўмир – 29,2 фоиз, шиша ва ундан бўлган маҳсулотлар – 27,4 фоизга ўсди.

Шу билан бир қаторда, иқтисодиёт вазирлигида таъкидлашларича, қирғиз экспортининг хомашёга йўналтирилганлиги, қайта ишловчи саноатнинг қолоқлиги – унинг ривожидаги энг муҳим муаммолардир.