Қозоғистоннинг Манғистов вилояти аҳолиси дашт ҳудудларда Каспий денгизида истиқомат қилувчи тюлень боласига дуч келишди. Жониворни видеога олиб, Instagram саҳифасига жойлаштирган эркакнинг сўзларига кўра, ҳайвонни учратган жойидан денгизгача бўлган масофа 30 кмлар келади, деб ёзмоқда "Лада" газетаси.

Бу борада фикр билдирган мутахассислар турлича қарашларни билдиришмоқда. Уларнинг айримлари, тюлень боласи денгизнинг кучли ифлосланганлиги учун яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлган деса, бошқалари уларни одамлар даштда қолдираётганини тахмин қилишган. 

Нашрнинг аниқлик киритишича, бу сўнгги бир неча кун мобайнида учинчи тюленнинг аниқланиши. Аввалроқ, иккита тюлень Қоражонбош — Қаламқош трассаси ҳамда Шимолий Бўзачи конида топилган.