Кубанинг марказий қисмида йўловчи ва юк поездлари тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда маҳаллий Escambray нашри. Фалокатда 5 киши ҳалок бўлган, 40 дан кўпроқ одам жароҳат олган.
    
Дастлабки маълумотларга кўра, поездлар бир темир йўл изи бўйлаб бир-бирларига қараб келган. Фожиа Санкти-Спиритус шаҳридан 5 км узоқликда рўй берган.

Таъкидланишича, юк поезди шакар қамиш олиб кетаётган бўлган.