Олимлар қанд касалига қарши курашнинг янги усулини аниқладилар

Жамият 25 Февраль 2017 17151

Америкалик олимларнинг таъкидлашларича, очликни имитация қилувчи овқатланиш ошқозон ости бези ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради. Кам углеводли ва кам оқсилли ҳамда серёғ маҳсулотлардан иборат кам калорияли диета организмни "қайта юклаб", ошқозон ости бези ҳужайларида тикланиш механизмини фаоллаштиради. Тиббиётчиларнинг фикрича, бу кашфиёт қанд касаллигига қарши курашда ёрдам бериши мумкин.  

Жанубий Калифорния университети олимларининг Cell нашрида чоп этилган тадқиқоти сичқонларда ўтказилган тажрибаларга асосланган. Сичқонлар маълум вақт давомида оч қолдирилиб, сўнгра нормал диетага қайтарилганлар. 

Ушбу диета одамларда ҳам синалган – синалувчилар 5 кун давомида фақат кам углеводли ва кам оқсилли ҳамда серёғ маҳсулотлар тановул қилганлар, сўнгра 25 кун давомида уларга нима истасалар шуни ейишга рухсат берилган. Олимларнинг фикрича, бундай режим очлик даврларини имитация қилиши керак.

Олимларнинг аниқлашича, очлик даврида сичқонларда ошқозон ости бези ҳужайраларида ўзига хос тикланиш механизми фаоллашган. Шунга ўхшаш жараён асос ҳужайларда ҳам кечади ва шифокорлар унинг мавжудлигини инсон аъзоларининг қисман тикланишга қодирлиги билан анчадан бери тушунтириб келадилар. 

Аммо ҳанузгача бу жараённи қандай қилиб ишга тушириш маълум бўлмаганди ва унинг фаоллашувини очлик билан боғлаш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

"Биз агар сичқонлар очлик йўли билан жуда тушкун ҳолатга келтирилиб, сўнгра яхшилаб боқилиб, нормал ҳолатга яна қайтарилсалар, уларнинг ошқозон ости безларида ҳужайраларни қайта дастурловчи қандайдир механизм ишлашни бошлаши ҳақида фикрга келдик. Бу механизм органларнинг ишламайдиган қисмларини тиклайди", деб айтди тадқиқот маллифларидан бири Вальтер Лонго.

"Илмий жиҳатдан ушбу кашфиёт жуда муҳимдир, чунки биз генларни модификация қилмай, диета ёрдамида ҳужайраларни қайта дастурлаш мумкинлигини исботладик", деб қўшимча қилди Лонго.

Тиббиёт соҳасида ушбу кашфиёт биринчи навбатда қанд касалига қарши курашда ёрдам беради, чунки тажриба сиқчонларида қондаги шакар миқдори барқарорлашган. Бундай диета қанд касали сабабини бартараф этиб, инсон организмида инсулин ишлаб чиқарилишини тиклаши мумкин. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34130 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72361 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10502 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136463 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 24 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 279 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 128 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 282 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар