Президент кўрсатмаси билан Қашқадарёда энг арзон электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон 25 Февраль 2017 15908
Фото: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давом этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент “Қашқадарё дори-дармон” акциядорлик жамияти томонидан “Rodex Trading Limited” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган кукун шаклидаги антибиотик дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. 

Қиймати 5,09 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳага кўра клафоран, цефомед, гентомицин, цефазолин, цефотаксим ва бошқа турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

Давлат раҳбари доривор ўсимликларни қайта ишлаш, тиббий мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини кўздан кечирди. 

Қашқадарё воҳасининг пурвиқор тоғлари, бепоён қиру адирларида ноёб гиёҳлар, бута ва дарахтлар сероб, деди Президент. Уларни қайта ишлаш асосида дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш ҳар жиҳатдан самарали ва истиқболлидир. Соҳада ҳар бир тадбиркорга зарур имтиёз ва қулайликлар яратилади. 

Лойиҳада тирноқгул, зубтурум, ошқовоқ уруғи, тоғ райҳони, наъматак, кийик ўти, далачой, газанда, мойчечак каби ўсимликлардан доривор чойлар, бодом, канакунжут, шафтоли, зиғир, седана, ўрик, маврак сингари бута ва дарахт меваларидан шифобахш мойлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида юзга яқин иш ўрни яратилади. 

Президент Қарши шаҳрида электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Бу ерда йилига TCL бренди остида 25 минг дона замонавий телевизор, 15 минг "Samsung" чангютгичи, 100 мингдан ортиқ розетка ва электр узатгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

Маҳсулот нархини арзонлаштириш ва уларни экспортга йўналтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, корхона фаолиятига коллеж битирувчиларини жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар