Самарқанд вилоятидаги коммунал қарздорлик қанча? 1 трлн сўмдан ортиқ...

Ўзбекистон 25 Февраль 2017 15282

Самарқанд вилояти матбуот уйида ташкил этилган йиғилишда коммунал соҳада учраётган муаммолар соҳа раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари О.Очилов кун тартибидаги масала юзасидан маълумот берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувда таъкидланишича, бугунги кунда аҳолидан тушаётган энг кўп мурожаатлар айнан коммунал хизматларга тегишли. Шу билан бирга, дебитор қарздорлик ҳам энг катта муаммолардан бири бўлиб турибди. Мисол учун, биргина электр энергиясидан 2017 йил биринчи январь ҳолатига 660 миллиард сўм дебитор қарздорлик мавжуд. Табиий газдан эса бу қарздорлик 601 миллиард сўмни ташкил этади. Январь ойида 8,1 миллиард сўмлик табиий газнинг пули тўланмаган. Буларнинг бари хизмат сифатига йил сайин ёмон таъсир ўтказмоқда.

Шунингдек, «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси директори Шукрулло Маҳмудов ҳамда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти раиси Fулом Примовлар соҳадаги бугунги ҳолат ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

– Ҳар куни эллик нафардан зиёд истеъмолчи асоссиз қарздорлик бўйича бизга мурожаат қилади, – дейди «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси директори Шукрулло Маҳмудов. – Кўпинча бундай қарздорлик ҳисоблагичлардан нотўғри фойдаланиш, истеъмол қилинган табиий газ пулини назоратчиларга топшириш орқали юзага келмоқда. Асоссиз тарзда қарздор бўлиб қолаётган истеъмолчилар ҳам бор. Айтиш лозимки, назоратчининг табиий газ пулини истеъмолчидан талаб қилиши қонунга зиддир. Агар қарздорлик мавжуд бўлса, назоратчи огоҳлантириши мумкин.

Йиғилишда айтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда табиий газ сарфини ҳисоблаш ускуналари ишлаб чиқаришга мослашган иккита завод қурилиши давом этмоқда. Йил охиридан бошлаб янги турдаги электрон ҳисоблагичларни газтаъминот идоралари ҳисобидан хонадонларга ўрнатиш бошланади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар