АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда президентлигининг биринчи ойида АҚШ давлат қарзи 12 млрд долларга камайганини маълум қилди.

"ОАВ президентлигимнинг биринчи ойи давлат қарзи Обаманинг биринчи ойидаги 200 млрд долларга ошганига қарши 12 млрд долларга камайганини маълум қилмади", деб ёзган Трамп. 

АҚШ молия вазирлиги сайтининг давлат қарзи бўлимидаги маълумотларга кўра, қарзнинг миқдори ҳақиқатан ҳам Трамп айтгандек миқдорга камайган.  

Трамп 20 январда лавозимини бажаришга киришганда бу қарз 19,947 трлн долларни ташкил қилганди. Бир ой ўтиб, 21 февралда унинг миқдори 19,935 трлн долларни ташкил қилган. Шу тариқа, АҚШ давлат қарзи ҳақиқатан ҳам 12 млрд долларга, яъни тахминан 0,1 фоизга камайган.