Трампга таҳдид қилган йигит қамоқ жазоси олди

Жаҳон 25 Февраль 2017 4998

АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Локпорт шаҳрида яшовчи ва АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага таҳдид қилгани учун қамоқ жазосини ўтаган 20 ёшли йигит Оқ уйнинг янги раҳбари Дональд Трампни ўлдириш истаги учун яна 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Ниагара округи прокуратураси вакили маълум қилди.  

Прокуратура маълумотларига кўра, айбланувчи Жаред Браун ўтган йил декабрида Локпорт полиция бўлимига қўнғироқ қилиб, Трампни ўлдирмоқчи эканлигини айтган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари назоратида бўлган йигит ўша куниёқ ҳибсга олинган. Прокуратура хабарида айтилишича, Браун шартли-муддатдан олдин озодликка чиқарилиш шартларини бузган.   

2015 йил сентябрда йигит полицияга қўнғироқ қилиб, Обамани ўлдирмоқчи эканлигини айтгани учун жазоланганди. Йигит панжара ортида 15 ой ўтказиб, муддатдан аввал озодликка чиқарилган ва назорат остига олинганди.

АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари Оқ уй раҳбарига билдириладиган таҳдидларга доимо жиддий муносабатда бўлиб келишган. Январда Флоридада полициячилар ижтимоий тармоқларда Трампни инаугурациясигача ўлдириш билан таҳдид қилган 51 ёшли Доминик Пуполони ҳибсга олишганди. Пуполога нисбатан 1 млн долларлик гаров пули ва психиатрик экспертиза белгиланган.   

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар