Женевада 850 от кучига эга Brabus 850 6.0 Biturbo Cabrio кабриолети намойиш қилинади

Технология 25 Февраль 2017 5984

Brabus ательеси Женевадаги автосалонда Mercedes-AMG S63 ҳашамали кабриолети учун янги тюнинг-дастурни тақдим қилади.

Модернизация қилинган модел тўлиқ номи Brabus 850 6.0 Biturbo Cabrio каби янграйди. Машина номидан унга асос сифатида 6 литрли V12 двигателли S65 версия олинганини тахмин қилиш мумкин, бироқ ателье ходимлари 5,5 литрли 8 цилиндрли двигателни 5,9 литрли ҳажмга келтиришган.

Бундан ташқари, Brabus’да турбокомпрессорлар янгисига алмаштирилди. Шунингдек, каттароқ ўлчамдаги карбон ҳаво тўплагичлар, янги чиқинди чиқариш тизими ўрнатилди.  

Қилинган ишлар натижасида двигатель қуввати 850 от кучигача ошди. Бу двигатель билан биргаликда 7 поғонали автоматик узатмалар қутиси ва тўлиқ привод тизими ишлайди. Модернизацияланган двигатель икки тонналик машинани 0 дан 100 км/соат тезликка 3,5 сонияда ва максимал тезлик 350 км/соат га эришиштиради. 

Brabus, шунингдек, кузов обвесининг бир қатор карбон элементлари ва янги ғилдираклар ҳамда салоннинг кенг кўламда персоналлаштиришни таклиф қилмоқда. Мисол учун, интерьерни қора ва қизил чарм билан безаш шулар жумласидандир. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар