АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида (Луизиана штати) автомобилнинг одамлар устига бостириб борилиши оқибатида камида 50 киши жабрланди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда. 

Аввалроқ 21 киши, жумладан полиция ходимлари жароҳатлангани маълум қилинган. Жабрланганлардан энг кичигининг ёши 3 да бўлган. Улардан 12 нафари оғир аҳволда эканлиги маълум қилинганди.    

Воқеа 25 февраль кечки пайт шаҳар марказида, икки кўча кесишмасида Марди-Гра - "католик масленица" байрами муносабати билан ўтаётган байрам паради вақтида юз берган. Бу байрам одатда бир ҳафта давом этади. Байрам ёрқин томошалар билан ўтади ва бу пайтда унда иштирок этгани минглаб сайёҳлар ташриф буюришади.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ҳужумни содир этган ҳайдовчи интоксикация ҳолатида бўлган. У ҳозирда ҳибсга олинган ва теракт содир этишда гумонланмаяпти.

Гувоҳларнинг айтишича, автомобилни маст ҳолатда бўлган ёш йигит бошқарган. У ичида одамлар бўлган бир нечта автомобилларга урилиб, тротуарга чиқиб кетган ва чиқиндилар бакига урилиб тўхтаган.

Воқеа ҳақида биринчи хабарлар АҚШнинг Шарқий соҳили вақти бўйича 19:45да келиб туша бошлаган.

Германияда ҳайдовчи одамларни атайлаб босиб кетди>>>