"Герта" ва "Айнтрахт" немис клубларининг мухлислари 25 февралда Германия пойтахти Берлинда Бундеслиганинг 22-тури олдидан оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришди. Бу ҳақда B.Z. немис нашри хабар бермоқда. 

Гувоҳларнинг айтишича, муштлашувда 50 дан 200 гача одам иштирок этган. Улар бир-бирларига шиша идишлар ва петардалар улоқтирганлар. Тартибсизликлар оқибатида ўнга яқин одам жароҳат олган.

Полиция 40 га яқин безорини қўлга олган. Дастлабки маълумотларга кўра, фанатлар муштлашиш учун олдиндан атайлаб келишиб олган бўлганлар.

Германияда ҳайдовчи одамларни атайлаб босиб кетди>>>