Буэнос-Айресда жазирама туфайли хавфлиликнинг «қизил» даражаси эълон қилинди

Жаҳон 26 Февраль 2017 4326

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида бир ҳафтадан буён кузатилаётган иссиқ ҳарорат туфайли хавфлиликнинг «қизил» даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда Аргентина миллий метеорология хизмати хабар берган.

Хабарда айтилишича, жазирама туфайли бир қанча одамлар жабрланган, аҳоли саломатлигига таҳдид юзага келган. 

Аргентина пойтахтида ҳарорат 31°C даражага кўтарилган. Метеорологлар бундай ҳарорат ҳафта охирига қадар сақланиб қолишини билдиришди.

Бундан олдинроқ Чилида иссиқ ҳарорат туфайли ўрмон ёнғинлари келиб чиқиши ортидан 19 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар