Демократлар Трампнинг Конгрессдаги чиқишига муҳожирлар ва мусулмонларни таклиф этади

Жаҳон 26 Февраль 2017 3656

Демократлар партияси вакиллари 28 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси қаршисидаги нутқини тинглашга рўйхатдан ўтмаган муҳожирларнинг фарзандларини, шунингдек, мексикаликлар ва мусулмон мамлакатларидан келганларни таклиф этади. Бу ҳақда Демократлар партиясининг парламентарияларига асосланган ҳолда Politico нашри хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, одатга кўра, конгрессменлар президентнинг чиқишига ўзи билан қариндошлари ва яқин дўстларини таклиф этиши мумкин бўлади.

Бу сафар Трампнинг қасамёд қабул қилиш маросимини бойкот қилган демократлар унинг Конгрессдаги чиқишига мусулмон мамлакатлардан келган муҳожирларни, мексикаликларни ҳамда рўйхатдан ўтмаган қочқинларни олиб келишмоқчи.

Демократларнинг фикрича, бундан мақсад Трампга унинг муҳожирлик сиёсати бўйича фармонидан азият чеккан шахсларни юзма-юз қилишдир. Улар Оқ уй раҳбарининг ғашига тегмоқчи ва унинг миграция сиёсатига «инсоний қиёфа беришга» уриниб кўрмоқчи.

«Умид қиламанки, зал (Трамп нутқ сўзлайдиган Конгресс зали) бутун Американи ифода этади», — деди конгрессмен Жим Ленжевин.

Шунингдек, Трампнинг нутқида унинг инаугурация маросими ўтказилаётган вақтда атайлаб Вашингтонни тарк этган демократлар ҳам қатнашади.

Бундан олдинроқ, демократлар Трампни ағдариб ташлаш режасини тузишгани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Дайжест: Янги қонун, лавозимий ўзгаришлар, Европага хавф солаётган тошқин ва куннинг энг муҳим хабарлари
21:28 / 27.03.2017 6061 Жаҳон
Қўқон нима қилсин – 22 яшар ўғли лоқайдликнинг қурбони бўлди
15:58 / 27.03.2017 36694 Жамият
Тадбиркорлар орасида шов-шувларга сабаб бўлаётган бизнес-семинарга 6 кун қолди. Ўтказиб юборманг!!!
15:07 / 27.03.2017 4779 Жамият
Трамп қизи Иванкани муҳим анжуманга жўнатишга қарор қилди
00:39 1049 Жаҳон
Чавушўғлу Европанинг фашизмга ботганини айтди
23:54 / 27.03.2017 1338 Жаҳон
Фидель Кастронинг синглиси ҳаётдан кўз юмди
23:45 / 27.03.2017 1817 Жаҳон
Ачинарли ҳақиқат: дунёдаги энг ифлос дарёлар
23:40 / 27.03.2017 2866 Lifestyle
Перуда тошқин оқибатида бутун бошли шаҳар сув остида қолди
23:00 / 27.03.2017 2196 Жаҳон
Путиннинг махфий лимузини Швецияда пайқалди
22:47 / 27.03.2017 10263 Технология
Қишлоқ хўжалигига доир саволларингиз борми? Йўлланг!
22:24 / 27.03.2017 2451 Жамият
Кўпроқ янгиликлар