“Ёш фермер” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди

Жамият 26 Февраль 2017 3101

Самарқандда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида “Ватанимиз тараққиёти учун барчамиз бирдек масъулмиз!” шиори остида “Ёш фермер” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ташкил этилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур танловнинг биринчи кунида иштирокчиларнинг ўз фермер хўжаликларида етиштирган қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.


Кўргазма давомида фермер хўжаликлари раҳбарлари, аграр соҳада муайян тажрибага эга мутахассис-экспертлар, олимлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ёш фермерларга зарур маслаҳат ва тавсиялар беришди.

Танлов давомида мева–сабзавот, чорвачилик ва паррандачиликка ва бошқа йўналишларга  ихтисослашган фермерларнинг аҳоли фаровонлиги йўлида амалга ошираётган лойиҳалари билан яқиндан танишдик. Бугунги танловда билдирилган ушбу юксак ишонч тажрибамизни оширишга, кўпроқ изланишга, янада фидойи ва фаол бўлишга ундайди. 

Тадбирнинг иккинчи куни иштирокчилар Самарқанд туманидаги “СамПромХолод”, “Агромир” қўшма корхоналари, “Аъзам Азамат Агро”, “Истиқлол шуъласи” кўп тармоқли фермер хўжаликларига саёҳат ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Улар бу масканларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва экспорт қилиш, интенсив боғдорчиликни ташкил этиш, йилнинг турли фаслларида сабзавот экинлари етиштириш жараёнлари билан танишди. 

Танлов якунига кўра, Гран-прини Самарқанд вилоятининг “Домла Аброрий умр” фермер хўжалиги бошлиғи А.Раббимов қўлга киритди. Сурхондарё вилояти “Шуҳрат мухтор” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Тошпўлатов биринчи, Бухоро вилоятидаги “Қўчқор бобо” фермер хўжалиги раҳбари Х.Камолов, Андижон вилояти “Дониёрбек боғи” фермер хўжалиги бошлиғи Д.Қодиров иккинчи ўринга сазовор бўлди. 

Танлов иштирокчилари бир қатор қўшимча номинациялар бўйича рағбатлантирилди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар