Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган марказий учрашув Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида бўлиб ўтди.

«Атлетико» ўз уйида Каталониянинг «Барселона» клубини қабул қилиб, ўз уйида ўтказган 10-учрашувида ҳам ғалаба қозона олмади. Аввалига Рафаэль Алькантара меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кўп ўтмай Диего Годин ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганида Лионель Месси томонидан киритилган гол «Барселона»га муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» 54 очко тўплаб турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. Жамоа «Реал»дан иккита ўйин кўп ўтказган ҳолда, икки очко олдинга ўтиб кетди. «Атлетико» эса 45 очко билан 4-поғонада қолди.

Турнинг яна бир учрашувида «Эспаньол» ўз уйида «Осасуна»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Испания Ла-лигаси, 24-тур

Атлетико – Барселона 1:2 (0:0)
Голлар: Годин (70) – Рафинья (64), Месси (86).
Атлетико: Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Габи, Сауль, Коке, Феррейра Карраско (Торрес, 68), Гризманн, Гамейро (Корреа, 72).
Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Матье (Динь, 77), Серджи Роберто (Андре Гомеш, 85), Рафинья, Бускетс, Иньеста (Ракитич, 71), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (55), Сауль (56), Савич (65), Габи (73), Корреа (74), Месси (82).

Эспаньол – Осасуна 3:0 (1:0)
Голлар: Кайседо (17), Хурадо (46), Морено (90).
Эспаньол: Лопес, Марк Наварро, Дуарте, Рейес, Кариколь, Перес (Рейес, 73), Лопес Сильва, Хурадо (Марк Рока, 64), Пьятти, Морено, Кайседо (Мелендо, 89).
Осасуна: Сиригу, Санхурхо, Гарсия Субирия, Вуядинович (Беренгер, 60), Клерк, Ромеро (Мерида, 64), Лоэ, Чаушич, де ла Куэвас, Кодро (Гарсия, 32), Ривьер.
Огоҳлантиришлар: Лопес Сильва (24), Ривьер (24), Гарсия Субирия (25), Беренгер (71), Мерида (76).
Четлатиш: Санхурхо (27, Осасуна).