Украина президенти Петро Порошенко Қрим аҳолисини «кўмаксиз қолдирмаслик»ка ваъда берди.

«Биз ўз фуқароларимизни, Россия томонидан вақтинчаликка оккупация қилинган фуқароларимизни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз», — дея ёзилган украиналиклар етакчисининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Порошенконинг сўзларига кўра, Россия бу ярим оролда «инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузганлик учун жавобгар бўлади».

«Бутун дунё билади: Қрим —  Украина. Биз курашни давом эттирамиз», — дея қайд этган у.

Бундан олдинроқ Порошенко Россия томонидан мавжуд «кенг кўламли уруш» хавфи ҳақида гапириб, расмий Москвани Қримда ҳарбийлари сонини оширишда айблаганди.

Қрим 2014 йилнинг мартида ўтказилган референдум натижасида Россия таркибига қўшиб олинганди.