Рангли Nokia 3310 қурилмалари ва бюджет смартфонлар: MWC'нинг энг кутилган тақдимоти

Технология 26 Февраль 2017 13974

Nokia бренди ҳуқуқига эгалик қилувчи HDM Global компанияси  афсонавий Nokia 3310 телефонининг янги авлоди, шунингдек Android'да ишловчи икки янги бюджет смартфон - Nokia 3 ва 5'ни намойиш қилди.Hi-Tech нашри шу ҳақида хабар берди.

Афсонанинг қайтиши - Nokia 3310

Барча кутган тақдимот - афсонавий Nokia 3310 қурилмасининг "меросхўри". Телефон хусуситятлари ошкор этилмади, лекин унинг 22 соат мулоқот режимида ишлай олиши, иккита сим-картани қўллаши маълум қилинди. Қурилма ташқи кўринишидан оригинал вариантидан анча фарқ қилади, дизайн нисбатан ёшларбоп. Унинг янги ранглари намойиш этилди: қора, оловранг, сариқ ва кулранг. Шунингдек унда машҳур "Илонча" ўйини бор!

Телефон сотувлари 2017 йилнинг иккинчи чорагида бошланади.

Янги Nokia 3310 нархи - 49 евро.

Nokia 3 ва 5

Android бошқарув остидаги янги ихчам ва ҳамёнбоп смартфон. Телефон корпуси тўрт хил рангдаги алюминий бўлакларидан ишланган: қора, кумушранг, индиго ва мисранг. Дисплей остида бармоқ излари сканери мавжуд.

Баҳоси - 200 доллар.

Nokia 5 хусусиятлари:

Дисплей: 5,2 дюйм, HD, IPS;

Процессор: Snapdragon 430;

Камера: 13 Мп асосий, f/2,0 ва 8 Мп фронтал, f/2,0;

Хотира: 2 Гб оператив ва 16 Гб flesh-хотира, microSD хотира картасини қўллаб-қувватлайди;

Аккумулятор: 3000 мАс;

Ўлчамлари: 149,7x72,5 x8,05 мм.

Nokia 3 хусусиятлари:

Дисплей: 5 дюйм, HD, IPS;

Процессор: MTK 6737 - тўрт ядро 1,3 ГГц;

Камера: 13 Мп асосий, f/2,0 ва 8 МП фронтал, f/2,0;

Хотира: 2 Гб оператив ва 16 Гб flesh-хотира, microSD хотира карталарини қўллаб-қувватлайди;

Аккумулятор: 2640 мАс;

Ўлчамлари: 143,4x71,4x8,48 мм.

Барча телефонлар сўнгги Android 7.1.1 Nougat версиясида тақдим этилади, улар овозли Google Assistant ва Google Photos'ни қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек Nokia 6 қурилмаси сотувлари ҳам эълон қилинди. Компания бунинг шарафига телефоннинг янги, шиша корпусли версиясини намойиш этди. Телефон нархи - 299 доллар.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар