АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Саманта Пауэр The New York Times нашридаги мақоласини Россиянинг БМТдаги доимий вакили, 20 февралда иш жойида вафот этган марҳум Виталий Чуркинга бағишлади. Бу мақола нашрнинг 26 февралдаги сонида "Менинг дўстим, Россия доимий вакили" сарлавҳаси остида чиқади.

Пауэрнинг айтишича, унинг Чуркин билан биргаликдаги иши давомида у Россия вакилининг энг "кўзга кўринган" рақиби бўлган. Пауэр россиялик дипломат ажойиб юмор ҳисси эгаси ва яхши дўст ҳамда Россия ва АҚШнинг умумий иши учун ҳақиқий умид бўлганини таъкидлаб ўтди. "Мен унинг ўлими туфайли мусибатдан адойи тамом бўлдим", деб ёзади Пауэр.  

Пауэр, шунингдек, ўзидан аввалги ҳамкасби Сьюзан Райснинг унга Чуркин билан яхши муносабатда бўлиши лозимлиги, чунки "У сени ақлдан оздиради. Бироқ сиз бир-бирингизга керак бўласиз" деб айтган сўзларини эслаб ўтди. Пауэр Чуркин билан мунозаралари кўпинча муросасиз баҳсларга айланиб кетиши, гоҳида унинг россиялик дипломатга адовати уларнинг ҳамкорлигига путур етказгани, бироқ биргаликда ишлаш кераклигини англаганини эслаб ўтди.

"Давлатларимиз ўртасида муносабатлар қанчалик ёмонлашиб кетгани аҳамиятга эмас ва биз биргаликдаги ишимиз давомида бу муносабатлар жуда ёмонлашиб кетганини сезганмиз, бироқ бизда умумий жиҳатлар кўп бўлган. Биз иккимиз спортни хуш кўрардик ва мен унга ягона маротаба боғланолмаган пайтим Россия терма жамоаси Олимпия медали учун кураш олиб бораётган бўлган", деб ёзди Паэур. 

Паэурнинг айтишича, Чуркин хоккей ва теннисни яхши кўрган, у эса бейсбол ишқибози бўлган. У харчанд уринмасин, Чуркинни бейсбол ҳам қизиқ спорт эканлигига ишонтира олмаган. Пауэр Чуркин ва унинг рафиқасининг театрга муҳаббатини ҳам қайд қилиб ўтди. Паэрнинг айтишича, Чуркин у Шукроналик кунига уйига таклиф қилган БМТ бўйича ягона ҳамкасби бўлган.

"Виталий ўз профессионал ҳаётини ўзи севган ватани, маданияти ва удумларни ҳимоя қилиб ўтказди. У президент Путин ҳақидаги фикрларини айтмаган бўлса-да, менда у Россиянинг Путин бошчилигида халқаро майдонга келишини юқори баҳолаши, бироқ тинчлик йўлларини афзал кўриши борасида тасаввур пайдо бўлган", деб эслаб ўтди Пауэр.

Паэрнинг таъкидлашича, БМТга бошқа дипломатлар келиб-кетган бир пайтда ягона нарса ўзгаришсиз қолган: дарғазаб рақиб, меҳрибон дўст ва ўз ватанини севувчи ва у билан фахрланувчи, Россиянинг ашаддий ҳимоячиси Виталий Чуркин.

Пауэр ўз сўзлари якунида АҚШ бошқа давлатлар билан муносабатларни тиклаши учун ўз позицияларини қатъиятлик билан ҳимоя қилиш билан бирга у билан норози бўлганлардан юз ўгирмаслиги кераклигини айтиб ўтди.