Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукуматга Европа Иттифоқидан бўлган меҳнат муҳожирлари учун виза чекловларини киритиш бўйича режани ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда The Sunday Times газетаси ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.  

Янги чоралар келгусида Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққандан кейин муҳожирлар оқимини "жиловлаш"да ёрдам бериши керак. Бу чоралар Буюк Британияда ишлаётган Европа Иттифоқи давлатлари фуқароларига таъсир қилмайди, бироқ энди келмоқчи бўлганларга нисбатан қўлланади. "Энг содда усул – бизда 5 йиллик визалар бўлганидир. Биз касбий малакаларга эга бўлган ва бизга керак бўлган барчага мамнун бўламиз, бироқ сиз ижтимоий имтиёзлар олмайсиз ва виза муддати тугагач мамлакатни тарк этасиз", деб айтди Буюк Британия ҳукуматидаги вазирлардан бири.   

Нашрнинг мамлакат ҳукуматига яқин манбасининг айтишича, ҳукумат иқтисодиётнинг муҳим тармоқларининг "ишчиларга эҳтиёжларини таҳлил қилувчи мустақил орган" яратишни режалаштирмоқда. 

Аввалроқ Мэй Brexit деталлари ҳақида гапириб, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши Европа давлатларидан иммиграциянинг назорат қилиниши киритилишини англатишини айтганди.