«Тоттенҳэм» «Сток»ни йирик ҳисобда енгиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди

Спорт 26 Февраль 2017 2914

«Тоттенҳэм» АПЛнинг 26-тури доирасида «Сток Сити»га қарши учрашув ўтказди. Бу ўйин Лондондаги «Уайт Ҳарт Лэйн» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ Ҳарри Кейн 3та гол урди, яна бир гол у берган пасдан кейин Деле Алли ҳисобига ёзилди - 4:0.

Бу натижа иккинчи бўлимда ҳам сақланиб қолди, бу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» ҳисобидаги очколар сони 53тага етди ва жамоа «Манчестер Сити»ни (52) қувиб ўтиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. Турнир жадвалида «Челси» етакчиликни давом эттирмоқда (63), «Сток Сити» 32 очкоси билан 10-ўринга жойлашган.

Тоттенҳэм – Сток Сити 4:0
Голлар: 1:0 – 14 Кейн, 2:0 – 32 Кейн, 3:0 – 37 Кейн, 4:0 – 45 Алли.
Тоттенҳэм – Льорис, Вертонген (Уинкс, 66), Дэвис, Уокер, Алдервейрелд (Виммер, 49), Дембеле, Дайер, Алли, Ваньяма, Эриксен, Кейн (Сон Хин Мин, 86).
Сток Сити – Грант, Шоукросс, Питерс, Бардсли, Мартинс Инди, Аллен, Адам (Афеллай, 60), Собҳи, Уэлан (Кэмерон, 82), Арнаутович, Крауч (Берахино, 60).
Огоҳлантиришлар: Уэлан (20), Адам (25), Арнаутович (39), Виммер (67), Ваньяма (90).

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар