Мана, навбатдаги ҳафта ҳам ортда қолди. Ўтган кунлар давомида Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва кўплаб соҳаларида қатор ўзгаришлар, янгиликлар содир бўлди.

Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Шаҳар ҳокимиятлари дори воситаларини чакана сотишни лицензиялайди. Шунингдек, Ноинсоф дорихоналар «қора рўйхат»га киритилади.

Ўзбекистонда 10 000 сўмлик банкнот чиқарилади. Марказий банк мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этди. Шунингдек, янги банкнотда Ислом Каримов сурати бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. Интернетда эса 10 минг сўмлик банкнотларнинг сохта дизайнлари пайдо бўла бошлади.

Андижон вилояти ҳокими билан очиқ суҳбат (Видео)

Тошкент шаҳридаги савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш пунктлари 1 мартгача қўшимча 5-6 мингта терминал билан жиҳозланади, деб маълум қилди Тошкент давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Музаффар Пардаев.

Ўзбекистонда 2018 йилда UzReport World номли янги халқаро телеканал фаолият бошлаши режалаштирилган. Ҳукуматдаги манба маълумотига кўра, янги телеканал UzReport TV телеканали таҳририяти базасида ташкил этилади.

Ўзбекистонда спайс наркотик моддага тенглаштирилади.

Паспорт бериш тизими модернизация қилинади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида божхона ҳамда ахборот соҳасида янги битим имзоланди.

Шавкат Мирзиёев геологлар фаолиятидан норози бўлди.

Жамиятда

Сўнгги кунларда Ўзбекистон вилоятлари маъмурий марказларида “Дамас” русумли автомобилларда йўловчиларни ташишни тақиқлаш ҳақида қарорлар қабул қилингани ҳақида миш-мишлар юрибди. Шу масалада юборилган мурожаатлардан бирида бунга ойдинлик киритиб бериш сўралди.

2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?

«Учади, учмайди, учади, учмайди». Душанбе-Тошкент рейси атрофида нима гаплар?

Ўзбекистонда McDonalds, Burger King ва Starbucks пайдо бўлади.

Тошкентда йирик ёнғин юз берди. Ушбу ёнғин бўйича расмий тафсилотлар ва талофатлар маълум бўлди.

23 февраль кунининг иккинчи ярмида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасининг аммиак цехида рўй берган портлаш бўйича навбатдаги хабарлар берилди. Вилоят ҳокимлиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар эса бу ҳақда аниқ маълумот тақдим этмаган.

Муаммоли вазиятлар

Кўчамисан кўча: Ўзбекистон ҳуснбузарларига Stop!

Ўзбекистонда илмий даража олиш учун нечта тўсиқдан "эсон-омон" ўтиб олиш керак?..

Тошкентда 150дан ортиқ бир асрлик дарахтлар ноқонуний равишда кесиб олиб кетилди. Орадан маълум бир вақт ўтиб, мазкур масалага ойдинлик киритилди.

Зўраки ваҳима: "Моторларни тезроқ беркит, газ идорасидан текширувчилар келди"

Самарқанд вилоятидаги коммунал қарздорлик қанча? 1 трлн сўмдан ортиқ...

Лавозимий тайинловлар

Абдулла Арипов Соғлиқни сақлаш тизимига масъул бўлади.

Тошкент шаҳри собиқ прокурори шаҳардаги Халқ қабулхонасига раҳбар бўлди.

Адҳам Икромов вазирликка тайинланганидан 2 ой ўтиб лавозимни тарк этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот берди.

Маданият вазирлиги ҳамда Спорт қўмитасининг янги раҳбарияти таништирилди