«Денгиз бўйидаги Манчестер» фильмида бош ролни ижро этган актёр, Бен Аффлекнинг туғишган укаси Кейси Аффлек «Энг яхши актёр» йўналишида «Оскар» олди.

Ушбу мукофот учун асосий даъвогар сифатида қаралган, «Ла-Ла Лэнд»да бош роллардан бири ижрочиси Райан Гослинг эса мукофотдан қуруқ қолди. У ва Аффлекдан ташқари мукофот учун Эндрю Гарфилд («Виждон нуқтаи назаридан»), Вигго Мортенсен («Капитан Фантастик» (Captain Fantastic) ва Дензел Вашингтон («Тўсиқлар») «Оскар» учун кураш олиб борганди.

Қайд этиш керакки, бу «Денгиз бўйидаги Манчестер» учун бугунги иккинчи «Оскар» бўлди. Бунгача фильм «Энг яхши сценарий» йўналишида мукофотга эга чиққанди.

Бундан олдинроқ иккинчи пландаги энг яхши актёр учун «Оскар»ни Махершала Али қўлга киритганди.