Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ ходимлари интернет-клублари ва тунги клубларда профилактика рейдлари ўтказмоқда.

Ўтган ҳафтада  ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари "Қушбеги" ва "Дилбулоқ" маҳаллаларидаги тунги клублар, интернет клублар ва кўнгилочар масканларда бўлишган. Улар клублар хўжайинлари билан гаплашиб, компьютер клублари ва тунги клубларда соат 22:00дан кейин вояга етганлар ҳамроҳлигида бўлмаган ўсмирлар келиши мумкин эмаслиги, акс ҳолда тегишли чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантиришган.

"Яккасарой", "Мерос", "Тўқимачи" ва "Муҳандис" маҳаллаларида милиция ходимлари паспорт-виза режимини текширишган. "Абдулла Қаҳҳор", "Ҳ.Сулаймон", "Бобур" ва "Дамариқ" кўчаларида профилактика ҳисобидаги шахслар билан суҳбатлар ўтказилган.

Бундай тадбирлар бутун республика бўйлаб ўтказилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ойда Ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммолар ва камчиликларга бағишланган видеоселекторда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилишни таклиф этган эди.