АҚШда навбатдаги фитна: безорилар қабристондаги қабр тошларни бузиб ташлашди 

Жаҳон 27 Февраль 2017 8450
Фото: Reuters

АҚШнинг Пенсильвания штатининг Филадельфия шаҳридаги яҳудийлар қабристонига безорилар ҳужум уюштиришган. Бу ердаги қабртошлар ағдарилган ёки зарарлангани аниқланган, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги. 

Якшанба, 26 февралда қабристонга келган эркак полицияга қўнғироқ қилиб, шундай ачинарли ҳолатга дуч келгани ҳақида хабар қилган. 

"Биз атрофни кўздан кечирганимизда яна юзга яқин қабр тошларнинг ағдарилганига гувоҳ бўлдик", — дея маълум қилган полиция вакили. Айни вақтда, ABC6 телеканали 500та қабртошга зарар етказилгани ҳақида хабар қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу жиноятни ваҳшийлик ҳолатлари деб ҳисобламоқда. 

Агентликнинг қайд этишича, бу сўнгги бир ҳафта мобайнида содир этилаётган иккинчи шу каби жиноятдир. Аввалроқ, безорилар Миссури штати қабристонидаги қабр тошларини бузиб ташлашган эди. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар