28 февралдан Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатилувчи АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати бирваракайига 47,48 сўмга қимматлашди ва — 3404,35 сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк сайтидаги маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

20 февраль куни ҳам доллар курси қарийб 50 сўмга қимматлашганди.

Қайд этиш керакки, ундан олдинги ҳафталарда Америка валютасининг сўмга нисбатан курси тахминан 15 сўмга қимматлашаётган эди (расмий курс ҳар сешанба куни янгиланади). Йил бошидан буён (3231,48 сўм) долларнинг сўмга нисбатан курси 172,87 сўмга ўсди (5,35 фоиз).

14 февраль куни доллар курси 3300лик довонни босиб ўтганди.

МБ томонидан белгиланадиган курслардан бухгалтерлик ҳисоби, статистик ва валюта операциялари бўйича бошқа ҳисоботлар, шунингдек божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланилади.