Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Илнур Чевик Россия билан Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш учун қўшма саъй-ҳаракатлар ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Суриянинг ИШИД террорчилик ташкилоти бор бўлган бир неча туманларида ҳозирча ўт очишни тўхтатиш тўлақонли режими ҳақида гапириш мумкин эмас.

«Бироқ режалар ҳақида гапириладиган бўлса, унда ҳа, бизнинг мамлакатлар бу режимни бутун мамлакат (Сурия) бўйлаб тарқатиш устида иш олиб бормоқда. Биз кичик туманлардан бошладик ҳамда у ерда ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатдик, ҳозир эса у доимий тарзга айланиб бормоқда. Бу Анқара ва Москванинг муваффақияти», - дея Чевикнинг сўзларини келтиради РИА Новости.