Финляндиянинг Лахти шаҳрида ўтаётган чанғи спорти бўйича жаҳон чемпионатида жамоавий спринт якунлангандан кейин норвегиялик чанғичи Эмил Иверсен номига фин мухлисларидан таҳдидлар билдирила бошланди.

Ilta Sanomat нашрининг маълум қилишича, чанғи спорти мухлислари Иверсен номига ижтимоий тармоқларда дарғазаблик билан ёзилган изоҳлар ва ҳақоратлар билдиришган.

Гап шундаки, спринтнинг охирги бурилишдан битта олдингисида пойгада узоқ вақт етакчилик қилган норвегиялик чанғичи финляндиялик Иво Нисканен билан тўқнашиб кетган ва натижада уларнинг иккиси йиқилиб тушган. 

Бу тўқнашув уларнинг ортидан келаётган россиялик Сергей Устюгов ва италиялик Федерико Пеллегринога пойгада етакчиликни қўлга олишларига ва охир-оқибат олтин ва кумуш медаллар ютишларига имкон берган.

Бронза медаллари фин спортчиларига насиб қилган.