Fujairah Open – 2017: Ўзбекистонлик таэквондочилар халқаро турнирни учта олтин медаль билан тугатишди

Спорт 27 Февраль 2017 3125

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бирлашган Араб Амирикларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган Fujairah Open – 2017 халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 550 га яқин таэквондочи қатнашди.

Кадетлар баҳсида Ўзбекистон вакиллари Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев ва Даниил Ким барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Жавоҳир Холмуродов кумуш медаль билан тақдирланди.

Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда ўзбекистонлик спортчи Зуҳра Очилова шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой эгаллади. Шунингдек, Ислом Йўлдошeв, Динора Мухторова ҳамда Феруза Содиқова ўз вазн тоифаларида бронза медалга сазовор бўлди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган  катталар баҳсида Никита Рафалович, Шуҳрат Салаев, Нигора Турсунқулова кумуш, Валентин Хегай, Максим Рафалович, Темур Ўролов, Мафтуна Эргашeва, Свeтлана Осипова бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “Fujairah Open – 2017” халқаро турнирида 3 олтин, 5 кумуш ва 8 бронза медалига сазовор бўлди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар