Индонезия полицияси ходимлари Бандунг шаҳридаги ҳукумат биносида содир бўлган портлашдан сўнг текширув ўтказишмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг маълум қилишича, полиция ҳукумат биносида ҳужум қилганлар билан отишмага киришган.

«Биз айни вақтда ҳукумат биносидамиз. Кишилардан бомба портлагани ҳақида маълумот келиб тушган», - дея хабар берди полиция вакили.

Жабрланганлар ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.