Кичик Жорж Буш Трампни танқид қилди

Жаҳон 27 Февраль 2017 8698

АҚШнинг собиқ президенти Кичик Жорж Буш АҚШга Дональд Трамп жамоасининг Россия вакиллари билан алоқалари борасидаги саволларга жавоб кераклигини айтди. Буш, шунингдек, Трамп танқид қилган журналистларнинг ёнини олди.  

Буш NBC телеканалига берган интервьюсида Трампни танқид қилди.

Бироқ Буш бу масала бўйича Демократик партия вакиллари талаб қилган ва республикачилар қўллаб-қувватлаган махсус прокурорлик терговига эҳтиёж борлигига шубҳа билдирди.  

"Фикримча, бизнинг барчамизга жавоблар керак. Бироқ мен буни айнан шундай йўл билан қилиш кераклигига ишончим комил эмас, бироқ саволларга жавоб бериш керак", деб айтган Буш.

Собиқ президент шунингдек эркин матбуотни демократиянинг ажралмас қисми сифатида ҳимоя қилди.

Аввалроқ Трамп ОАВнинг баъзи вакилларини, жумладан NBC’ни "халқ душманлари" деб атаганди ҳамда ўз жамоасининг гўёки Россия билан алоқаси борлиги ҳақидаги хабарларни "ёлғон хабарлар" деб атаганди.   

Кўпроқ янгиликлар