Режиссёр Дэмьен Шазеллнинг «Ла-Ла Ленд» фильми қўлга киритилган Америка кино санъати академиясининг «Оскар» мукофотлари сони бўйича рекорд ўрната олмайдиган бўлди.

14 та йўналиш бўйича мукофотга даъвогарлик қилган «Ла-Ла Ленд» фильми «Энг яхши қўшиқ», «Энг яхши оригинал саундтрек» ва «Энг яхши операторлик иши» йўналишларида мукофотни қўлга киритди, аммо «Энг яхши овоз», «Энг яхши овоз монтажи», «Энг яхши либослар» ва «Энг яхши сценарий» номинацияларида бошқа даъвогарлар ғолиб бўлди. Натижада ушбу фильм кинематография тарихидаги энг кўп «Оскар» мукофотини қўлга киритган фильмга айланиш имкониятини бой берди.

«Оскар» мукофотлари сони бўйича биринчилик «Узуклар ҳукмдори: Қиролнинг қайтиши», «Титаник» ва «Бен-Гур» фильмларига тегишли, улар 11тадан ҳайкалчаларни қўлга киритган.