NanoFlowcell Quant 48Volt электромобили тўртта электромотор билан жиҳозланган бўлиб, умумий қуввати 760 от кучига эга. Машина ҳеч қандай ёнилғисиз минг километрлик масофани босиб ўтиши мумкин.

Яратувчилар катта автономликка инновацион аккумуляторлар ёрдамида эришишди. Оқадиган батареяларда, оддий батареялардан фарқли равишда электролит насослар ёрдамида олтита ёқилғи бўлинмаси орқали қабул қилиб олинади, бу эса конденсатор учун электр қуввати ишлаб чиқишга олиб келади. Оқадиган батареялар заҳарли эмас ҳамда электромобил ЙТҲга учраса хавфсиздир. Электролитлар айланадиган аккумуляторлар ишлаш жараёнида ўзини-ўзи қувватлаши мумкин, ёки оддий бензин каби янги энерогосуюқлик ёрдамида ҳаракатланади. Модель номланиши - Quant 48Volt’да ҳам паст вольтли куч қурилмасини ишлатиш акс эттирилган, яратувчилар уни энг енгил, энг хавфсиз, электромоторнинг экологик тоза ва ихчам тури сифатида кўришмоқда.

Янги электрокарнинг максимал тезлиги соатига 300 километр бўлиб, 100 километр соат тезликка 2,4 сонияга чиқиши мумкин. NanoFlowcell концепт-кари кўтариладиган “балиқчи қуш қанотлари” эшиги ва тўрт кишига мўлжалланган салонга эга.

NanoFlowcell Quant 48Volt Женевадаги автосалонда намойиш этилади.