Маҳмуд Аббос АҚШ элчихонасини кўчиришнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди

Жаҳон 27 Февраль 2017 5863

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШни Исроилдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчиришнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди. У шаҳарни босиб олинган ҳудуд деб атади. 

Айтиш жоизки, АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси чоғида Американинг Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчиришга ваъда берган эди. Бу эса Оқ уй маъмуриятининг Исроил оккупациясини маъқуллашини англатади. Бироқ, эндиликда, уни бажаришга кафолат берилмаяпти. 

"Биз ҳар қандай томонни бир томонлама ташаббуслардан сақланиш, оккупацияга туртки беришга ундашдан тийилишга чақирамиз… Биз, шуниндек, элчихонани Қуддусга кўчириш оқибатларидан огоҳлантирамиз, чунки Қуддус – бу босиб олинган шаҳардир", — деган Маҳмуд Аббос БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши мажлисида. 

"Биз унинг қўшиб олинганига доир резолюцияларни тан олмаймиз. Биз Қуддуснинг барча яккахудолик динлар учун очиқ шаҳар бўлишини хоҳлаймиз", — деб қўшимча қилган Фаластин раҳбари. 

Исроил Иерусалим (Қуддус шаҳри)ни 1967 йилги урушда босиб олинган шарқий туманлари ва тарихий марказлари билан бирга "ягона ва бўлинмас" пойтахти деб эълон қилган. Жаҳон ҳамжамияти шаҳарнинг аннексиясини тан олмайди ва шаҳар мақомини Яқин Шарқ можаросининг оғриқли муаммоларидан бири деб ҳисоблайди. Унга кўра, бу масала шаҳарга даъво қилаётган Фаластин томони билан биргаликда ҳал этилиши керак. Шу сабабли, дунё мамлакатларининг Исроилдаги элчихонаси Тел-Авив шаҳрида жойлашган. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар