Миллионерлар диний зиддиятлар туфайли Францияни тарк этишмоқда

Жамият 27 Февраль 2017 12591

Миллионерлар диний зиддиятлар туфайли Францияни тарк этмоқда. Бу ҳақда New World Wealth’нинг бадавлат кишиларнинг дунёдаги турли давлатларга кўчиб боришига бағишланган февраль ойи ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботда айтилишича, Францияда – хабар қилинишича, 2016 йилда тахминан 12 минг миллионер мамлакатни тарк этди. Бу насронийлар ва мусулмонлар ўртасидаги (айниқса катта шаҳарларда) зиддият билан боғлиқ. "Биз Франциядан миллионерларнинг кўчиб кетиши кейинги ўн йилликда янада тезлашишини кутмоқдамиз, сабаби бу низонинг кучайиши рўй бермоқда. Бизнинг мониторингга кўра, диний низолар пайдо бўлаётган бошқа Европа давлатлари, хусусан, Бельгия, Германия, Австрия, Буюк Британия, Голландия ва Швецияда ҳам яқин келажакда шундай салбий оқибатлар юзага келади", - дея ҳисоботдан иқтибос келтирган Ҳиндистоннинг Business Standard газетаси.

Лайфнинг хабар беришича, франциялик тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, ушбу мамлакатнинг кўплаб қисмларида ҳокимият функцияларини жиноий гуруҳлар ўз қўлига олган ҳамда улар насронийлар ва яҳудийларга қарши кайфиятда. Франциядан сўнгги йилларда минглаб яҳудийлар “кириш учун тақиқланган шундай ҳудудларда” қолгани сабаб кўчиб кетишган. 

Кўпроқ янгиликлар