ОАВ: Пак Кин Хега қарши комиссия фаолияти узайтирилмади

Жаҳон 27 Февраль 2017 2830

Корея республикаси президенти в.б. бош вазир Хван Гё Ан коррупция можароси билан боғлиқ суриштирув ишларини олиб бораётган комиссия муддатини узайтирмасликка қарор қилди. Мазкур комиссия вазифасидан вақтинча четлатилган президент Пак Кин Хе атрофида ўтган йилнинг октябрь ойларидан авж олган можаро юзасидан тергов олиб бораётган эди. Бу ҳақда YTN телеканали хабар қилмоқда.

"Қонун бўйича комиссия учун ажратилган 70 кунлик муддат тугашига бир кун қолганида шундай қарор қабул қилинган. Комиссияга раҳбарлик қилаётган прокурор 16 февралда муддатни узайтиришни сўраган эди", - деб қайд этади телеканал. Хван Гё Ан тергов муддатини яна 30 кунга узайтириши мумкин эди. 

Муваққат президент ушбу қарори билан аксар маҳаллий кузатувчилар билдирган тахминларни тасдиқлади. Кўплаб экспертлар, бош вазирнинг ҳокимиятдан вақтинча четлаштирилган давлат раҳбарига жуда ҳам содиқлигини айтишган эди. Шу билан бирга, у консерватив блокнинг президентлик учун энг салоҳиятли номзоди ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 9 декабрида Жанубий Корея парламенти президент Пак Кин Хега импичмент қўллашни маъқуллаган эди. Давлат раҳбари коррупция ва ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланган эди. Сўнгра, мазкур ишни тергов қилувчи махсус комиссия ташкил этилди. Комиссия муддати 70 кун билан чегараланган, вақт етмаслиги маълум бўлса, яна 30 кунга узайтирилиши мумкин эди. 

Республика қонунчилигига кўра, президентга эълон қилинган импичментни Конституциявий суд тасдиқлаши ёки бекор қилиши мумкин. дастлабки маълумотларга кўра, Суд март ойи ўрталарида ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар