Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Озарбойжон президенти Илҳом Алиевни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан сўнг Илҳом Алиев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тоний юзма-юз ва кенгайтирилган тартибда учрашувлар ўтказишди.

Учрашув якунида президент ва амир икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолашган.

Битимларда маданият, спорт, кемасозлик, авиация ва экология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш назарда тутилган.

Қатарга ташриф давомида Илҳом Алиевга ИИВ раҳбари Элмар Мамадяров, Иқтисод ва саноат вазири Шаҳин Мустафаев ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Камалиддин Гейдаров ҳамроҳлик қилмоқда.