Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев норасмий ҳолатда суҳбатлашдилар. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлигига Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песковнинг айтишича, икки етакчи 26 февралда Олмаота яқинидаги тоғ-чанғи курортида чанғи учиб, ҳордиқ чиқаришган.    

27 февралда етакчиларнинг Олмаотада расмий учрашув ўтказиши режалаштирилган. Шундан кейин Путин Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюради.