«Реал»дан «камбэк», ўзига келаётган «Барселона», Раньерисиз қолган Англия ва ҳафтанинг бошқа ёрқин лаҳзалари

Спорт 27 Февраль 2017 7812

Қишнинг сўнгги ҳафтаси воқеаларга бой бўлди. Қисқа муддатли инқироздан сўнг «Барселона» яна ўзига кела бошлади. «Реал» ажойиб камбэк эвазига, катта қийинчиликлар билан бўлсада, ғалаба қозонди, «МЮ» Ибраҳимовичнинг хатти-ҳаракатлари натижаси ўлароқ навбатдаги совринни қўлга киритди. Tribuna.Uz уик-энди шу каби барча ёрқин лаҳзаларини эслаб ўтади.

Ўзига келаётган «Барселона» ва характер кўрсатган «Реал»
«ПСЖ»дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин ўзига кела олмаётган «Барселона» ниҳоят ҳафта охирида бурилиш учун сабаб бўла оладиган муҳим ғалабани қўлга киритди. «Атлетико» меҳмони бўлган каталонияликлар кетма-кет 10-учрашувда, Испаниядаги ички мусобақаларда мағлубиятга учрамади.

Аммо «Реал» ҳам қараб тургани йўқ. Жамоа «Вильярреал» уйида 0:2 ҳисобда ортда бора туриб, охир-оқибат ғалаба қозониб кетди. Албатта иккинчи гол катта саволларни юзага келтириб чиқарди. Кўпчилик бу вазиятда ҳакам нотўғри пенальти белгиланини гапирди. Аммо Роналду бу вазиятга эътибор қаратмади ва пенальтидан навбатдаги голини киритиб, ўзига хос ва мос бўлган рекордни ўрнатди.

Бу турда шунингдек, «Севилья» ҳам ғалаба қозонди ва амалда «Атлетико» қаршисида етиб бўлмайдиган девор яратиб олди.

Раньерисиз қолган Англия
Уик-энд бошланиши арафасида Англияда шов-шувли хабар тарқалди. 9 ой муқаддам миллат қаҳрамонидек қарши олинган Клаудио Раньери истеъфога чиқарилди. Унинг «Лестер» билан хайрлашув сўзлари жуда таъсирли чиқди. Италиялик Цезарнинг истеъфосида кўпчиликни айблашди. Футболчилар ўзларига қўйилган айбловларни рад этиб чиқди. Ҳозирда Лестер ўтмишининг қаҳрамони ўрнига номзодлар кўриб чиқилмоқда.

«Челси» эса барчасига эътибор бермаган ҳолда навбатдаги ғалабасини тантана қилди. «Тоттенҳэм» «Манчестер Сити»нинг дам олишидан фойдаланиб, йирик ҳисобдаги ғалаба эвазига 2-ўринга кўтарилиб олди. Учрашув қаҳрамони Ҳарри Кейн ўзи учун тарихий юбилейни қайд этди.

«Манчестер Юнайтед» эса бу ҳафтада Лига кубоги финалида «Саутҳемптон»га қарши майдонга чиқиб, Златан Ибраҳимовичнинг ажойиб ўйини эвазига ғалаба қозонди ва бош совринни бешинчи марта ўзиники қилиб олди. Айтганча бу ўйинда ҳам ҳакамларга етарлича саволларни келтириб чиқарди. Андре Марринер ва унинг ёрдамчиси Маноло Габбьядинининг «тоза» голини ҳисобга олмади.

«Бавария» учун «бир қоп» «Ҳамбург»
«Бавария» ҳужумни яхши кўрадиган Гвардиоа қўл остида бўладими, ёки 1:0, 2:1 ҳисобида ютишга ўрганиб қолган Анчелотти билан бўладими фарқи йўқ — «Ҳамбург»га қарши хуморидан чиққунича гол уради. Сўнгги йилларда, 9:2, 5:0 каби ҳисобларда енгилган «Ҳамбург»га қарши учрашувда бу сафар мюнхенликлар саккизта жавобсиз тўп киритишди. Ажойиб ғалаба ёнига Нойер афсонавий дарвозабон Оливер Каннинг рекордини яхшилаб, ўзгача туҳфа қўшиб қўйди.

Шунингдек, бу ҳафтада «Лейпциг» ҳам, «Боруссия» Дортмунд ҳам ғалаба қозонишди. ЕЧЛ учун яна бир даъвогар «Ҳоффенҳайм» эса 22 учрашувда 11-дурангини расмийлаштирди. 

Ёлғизоёқ «зебра» ва таслим бўлмаётган римлик «бўрилар»
Италияда ҳаммаси оддий давом этмоқда. «Ювентус» навбатдаги ғалабасини қўлга киритади. Ўхшаб қолса, таъқибчилар ҳам бу ишни давом эттиради, бўлмаса, орадаги фарқ кун ўтган сари кўпайиб бораверади. Бу сафар «Наполи» рельсдан чиқиб кетди. Жамоа ўз уйида кутилмаганда «Аталанта»га имкониятни бой берди ва энди чемпионлик ҳақида умид қилмаса ҳам бўлишини тушуниб етди. «Рома» эса А сериядаги энг муҳим учрашувда ғалаба қозона олгани таҳсинга сазовор. Жамоа бугунги «Ювентус»га қаршилик қила олиши мумкин бўлган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.

Дарвоқе, еврокубок йўлланмалари учун курашаётган «Милан» ва «Лацио» ҳам бу турда ғалаба қозонишди. Италияда чемпионликдан кўра айнан еврокубоклар йўлланмаси учун кураш қизиқарли ўтиши аниқ бўлиб бормоқда.

Франция — етакчилар пойгаси авж олган маскан
Францияда етакчилар чемпионлик учун пойгани бошлаб юборишди. Бу сафар уч етакчи ҳам ғалаба қозонди. «Монако» «Генгам» уйида ғалаба қозонган бўлса, «ПСЖ» французча «класико»да «Марсель»ни бутунлай тор-мор келтирди. Бунгача эса «Ницца» Марио Балотеллисиз уч очкони қўлга киритиб бўлганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар